...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Осиё таэквондо иттифоқининг Бош ассамблеяси ўтказилди


20:51, 10.08.2017 Спорт
 1 616

Ассамблеяда таэквондо спорт турини янада ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 11-13 август кунлари Тошкентда таэквондо бўйича Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
 
Нуфузли мусобақа доирасида Осиё таэквондо иттифоқининг президенти Кю Сэок Ли Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бунинг самарасида Ўзбекистоннинг спорт салоҳияти ҳамда нуфузи юксалиб бораётганини таъкидлади.
 
Ўзбекистонда таэквондо бўйича нуфузли спорт мусобақаларининг ташкил этилаётгани, ўзбек таэквондо мактаби тарбияланувчиларининг жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, юксак ғалабаларни қўлга киритаётгани бунинг далилидир.
 
Осиё таэквондо иттифоқи мамлакатимизда мазкур спорт турини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор, замонавий спорт инфратузилмаси, ҳар қандай нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш бўйича яратилган кенг имкониятлар ва тўпланган бой тажрибани ҳисобга олиб, навбатдаги Бош ассамблеяни Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилди.
 
Ассамблеяда ўтган давр мобайнида таэквондо спорт турини янада ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
 
2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларига таэквондонинг пумсе – комплекс машқлар йўналиши ҳам расман киритилгани, энди мазкур йўналишни янада кенгроқ тарғиб қилиш бўйича Осиё қитъанинг кўплаб давлатларида қатор семинарлар ўтказиш режалаштирилгани юзасидан маълумот берилди.
 
Ассамблеяда таэквондони ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар, Осиё таэквондо иттифоқининг ташкилий, молиявий, ҳакамлик, спорт тиббиёти ва спортчиларнинг мусобақалардаги иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент Осиё таэквондо иттифоқи Бош ассамблея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!