Nexia ҳайдовчиси ЙТҲ келиб чиқмаслиги учун рулни чап тарафга буришга ҳаракат қилгану барибир фойдаси бўлмаган.
Оқ рангдаги Nexia ва Lacetti иштирокидаги ЙТҲ Тошкент собиқ ош маркази биносига яқин ҳудудда содир бўлган. Интернет фойдаланувчиларининг ва ЙТҲга гувоҳ бўлганларнинг айтишларига қараганда, Lacetti автомобили ҳайдовчиси чап томонда кетаётган Nexia’га аҳамият бермаган ва йўлнинг бурилиш мумкин бўлмаган қисмидан қайрилиш учун машина рулини кескин бурган. Натижада Lacetti чап томони билан Nexia’га урилган. Суратлардан кўриниб турибдики Nexia ҳайдовчиси ЙТҲ келиб чиқмаслиги учун рулни чап тарафга буришга ҳаракат қилгану барибир фойдаси бўлмаган.