Навбатдаги ЙТҲ оқ рангдаги Lacetti ва ВАЗ-2109 автомобиллари иштирокида содир бўлди.
Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари бироз аввал Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Муқимий кўчаси туташган чорраҳада ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар беришди. Навбатдаги ЙТҲ оқ рангдаги Lacetti ва ВАЗ-2109 автомобиллари иштирокида қайд этилди.
ЙТҲ ҳақида тармоқда тўлиқ маълумот берилмаган. Тахминларга қараганда, Lacetti’нинг қоида бузиши ЙТҲга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
ЙҲТда автомобиль ҳайдовчиларидан бири жароҳатланган ва воқеа жойига зудлик билан Тез ёрдам ҳам ЙПХ ходимлари етиб келган. ЙТҲ натижасида Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Муқимий кўчаси туташган чорраҳада яна тирбандлик кузатилди.