Ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг фикрича, ҳайдовчи машинани бошқараётиб ухлаб қолган ва рул бошқарувини йўқотгач, автомобиль ўз мувозанатини сақлай олмай ағдарилиб кетган.
Бугун, 11 апрель соат 5:00 атрофида Тошкентнинг Фурқат кўчасидаги “Истилол” санъат саройидан Ганга олиб чиқадиган туннелда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда. Суратларга қараганда, мазкур автоҳалокат фақатгина Matiz Best автомобили иштирокида юзага келган. Воқеа сабаблари аниқ эмас. Ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг фикрича, ҳайдовчи машинани бошқараётиб ухлаб қолган ва рул бошқарувини йўқотгач, автомобиль ўз мувозанатини сақлай олмай ағдарилиб кетган. ЙТҲ натижасида автоулов таниб бўлмас ҳолатга келиб қолган. Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ходимлари ва тез тиббий ёрдам етиб келган.
ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.
Мазкур воқеани суратга олган шахс Тошкент шаҳрида ҳаракатланадиган 118-автобус ҳайдовчиси деб тахмин қилинмоқда. “Facebook.com” фойдаланувчилари орасида унинг бу хатти-ҳаракатларини қоралаётганлар, автоуловини туннелдан чиқаверишда тўхтатиб, воқеани суратга олиши орқали бошқа автобилларнинг ҳаракатланишига хавф туғдираётганини айтаётганлар талайгина.