...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ юз берди


12:28, 28.07.2016 Технология
 8 094

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, Spark автомобили ВАЗ-2106’ни катта тезликда келиб урган бўлиши мумкин.

Бугун, 28 июль тонгида Тошкентда навбатдаги мудиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, ЙТҲ кўк рангдаги ВАЗ-2106 ва оқ рангли Spark автомобили иштрокида содир бўлган. Воқеанинг келиб чиқиш сабаблари номаълум, бироқ ўнг ён томонидан қаттиқ шикастланган ВАЗ-2106 ўз кўриниши йўқотган ва жуда ёмон ҳолатга келиб қолган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, Spark автомобили ВАЗ-2106’ни катта тезликда келиб урган бўлиши мумкин.
 
ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар ва қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. 

Теглар:ЙТҲ Водители Ташкента ВАЗ-2106 Spark 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!