Бу суратлар ва видеолар аллақачон Telegram мессенжерида ҳам тарқашга улгурди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда воқеага гувоҳ бўлган ҳайдовчилар ушбу ЙТҲга оид видеолар ва фотосуратларни тинимсиз интернетга жойлаштиришмоқда. Бу суратлар ва видеолар аллақачон Telegram мессенжерида ҳам тарқашга улгурди.
ЙТҲ сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг қайд этишларича, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Воқеага гувоҳлик қилганлар Damas ўз мувозанатини йўқотиб, ағдаралиб кетганини айтишмоқда. Оқ рангдаги Lacetti эса орқа тарафи билан йўл четидаги ариққа тушган. Бу автомобилнинг тўрт ғилдираги ҳам носоз ҳолатга келиб қолган. Умуман олганда, ЙТҲда иштирок этган уч автомобилни таниш шу қадар қийинки, бундан уларнинг жуда катта тезликда ҳаракатланганини пайқаш қийин эмас.
ЙТҲ тафсилотлари билан тўлиқ таништиришга ҳаракат қиламиз.