Суратлардан кўриниб турибдики, ЙТҲ оқибатида Matiz автомобили умуман таниб бўлмас даражага келиб қолган.
Навбатдаги ЙТҲ Matiz, Damas ва юк ташувчи автомобиль иштирокида содир бўлган. Тошкентнинг Эшон Одилхўжаев кўчасида қайд этилган ЙТҲга қарама-қарши тарафдан келаётган автомобилларнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Суратлардан кўриниб турибдики, ЙТҲ оқибатида Matiz автомобили умуман таниб бўлмас даражага келиб қолган. Юк ташувчи автомобилнинг фақат олд томонига зарар этган, холос.
ЙТҲ ҳақида хабар бераёганларнинг маълум қилишича, воқеа жойининг ўзида автомобиль ҳайдовчиларидан бири ҳалок бўлган. Йўл четида унинг жасади устига оқ мато ёпиб қўйилгани айтилмоқда.
ЙТҲ содир бўлган жойга зудлик билан тез ёрдам ва ЙПХ ходимлари етиб келган. ЙТҲ бўйича бошқа маълумотлар берилмаган.