Кўп қаватли уйнинг атрофида қаровсиз ташлаб кетилган ВАЗ-2106 автомобили устига баҳайбат дарахт ағдарилган.
Суратлардан бирини кўрган кўп ҳайдовчилар автомобилнинг эгасига тасалли беришмоқда. Унда кўп қаватли уйнинг атрофида қаровсиз ташлаб кетилган ВАЗ-2106 автомобили устига баҳайбат дарахт ағдарилгани тасвирланган. Бунинг оқибатида автомобиль умуман таниб бўлмас даражага келган. У ўз кўриниши буткул йўқотган, десак муболаға бўлмайди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ҳолат юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишар экан, бундай вазиятда суғурта компаниялари ёрдам бермаслигини айтишмоқда. Аввалроқ, худди шундай вазиятга дуч келган ҳайдовчилардан бири автомобилини ўз пулига таъмирлатганини ёзиб қолдирган.
Маълумот учун, 14 июль куни Тошкент шаҳрида шамол ғарбдан сониясига 12-17 метр тезликда эсган.