...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда кечаси маст ҳолда “пойга” уюштирганлар қўлга олинди


15:58, 15.04.2018 Жамият
 9 743

ЙҲХБ ходимлари тезкор рейдлар ўтказиб, шаҳар кўчаларида ўзбошимчалик билан мусобақа ташкиллаштирганларни аниқлади.

Тошкент шаҳри  худудида  йўл  ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан катта тезликда ҳаракатланаётган, шунингдек, ”пойга” уюштираётган транспорт воситаларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, бугун кечаси, соат 01:19ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган Кобалт русумли, давлат рақами       01 О 757 ТА бўлган автомашинаси тўхтатилиб, текширилган.
 
Натижада, ҳайдовчи 1985 йилда туғилган З.О. автомашинани спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб юрганлиги аниқланди.
 
ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машинани вақтинчалик жарима майдонига олиб боришди.
 
Шунингдек, бугун, соат 00:05ларда, Чилонзор тумани, Чўпон ота  кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган Ласетти русумли, давлат рақами      01 Т 087 АВ бўлган машинаси тўхтатилиб текширув ўтказилди.
 
ЙҲХБ ходимлари ушбу автотранчпорт ҳайдовчиси 1985 йилда туғилган А.А.  спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда машинани бошқариб юрганлиги аниқланди.
 
Ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.
 
Бундан ташқари, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 7 та спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқарган, 1 та мажбурий суғурта полисисиз ҳамда 2 та ЙПХ инспектори талабларига бўйсунмай ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
 
Айни пайтда, бу борада тадбирлар давом эттирилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:ЙҲХБ Спиртли ичимлик жарима ҳайдовчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар