...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Жанубий Корея университети очилишига тайёргарлик бошлаб юборилди


20:05, 07.03.2018 Жамият
 3 160

Пучон университети билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган.

Тошкентда Жанубий Кореянинг Пучон университети филиали жорий йил сентябрь ойидан, яъни янги ўқув йилидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилди.
 
Ўтган йил Ўзбекистон расмий делегациясининг Жанубий Корея Республикасига ташрифи чоғида бу борада келишувга эришилган бўлса, жорий йил февраль ойида эса томонлар мазкур йўналиш бўйича мақсадларга оид батафсил протоколни имзолади.


 
Ушбу янги олий ўқув юрти факультетларидан бирида мактабгача педагогика ва психология соҳалари учун кадрлар тайёрлаб берилади. Унинг қабул квотаси 240 талабага тенг.
 
Маълумот ўрнида, Пучон университети Жанубий Кореядаги энг нуфузли олий таълими муассасаларидан бири ҳисобланиб, унинг тузилмасида мактабгача таълим факультети ва хорижлик талабалар учун корейс тили бўйича махсус марказ ҳам фаолият юритади.
Икром Раҳмон

Теглар:Жанубий Корея Пучон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар