Эркак хотини номидан ижтимоий тармоқда саҳифа очган.
Тошкентда хотинини интернет орқали жазолашга уринган эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси (таҳқирлаш) бўйича жиноий иш очилди.
Ҳуқуқ-тартибот органларига Нигора Р. мурожаат қилган. Аёл ўз мурожаатида эри у билан жанжаллашиб қолганидан кейин ижтимоий тармоқда унинг номидан саҳифа очганини айтган. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи ушбу саҳифада аёлнинг ғурури ва номусига даҳл қилувчи маълумотларни жойлаган.
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро Аҳрор Б. ушланган. Ҳозирча айбланувчи айнан нималар эълон қилгани номаълум. Ҳодисага ойдинлик киритиляпти.

Суннатилла Абдуллаев