Сўнгги бор бундай кўламдаги машғулотлар Совет Иттифоқи даврида ўтказилган.
Машғулотлар 11-17 сентябрь кунлари ўтказилади. Унга Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу раҳбарлик қилади.
Ўқув машғулотлари икки босқичга бўлинади. Биринчи босқичда Узоқ Шарқдаги ҳарбийларни кенгайтириш ва ҳарбий-денгиз флоти қудратини ошириш билан якунланади. Иккинчи босқичда эса турли гуруҳларни ҳужум ва ҳимояда бошқариш техникаси такомиллаштирилади.
Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, машғулотлардан кўзланган асосий мақсад ҳарбий раҳбариятнинг узоқ масофалар учун ҳарбийларни қайта бўлиш ва режалаштиришга қай даражада тайёрлигини текшириш, шунингдек, Ҳарбий-денгиз флоти ва қуруқликдаги аскарларнинг биргаликда ҳаракатланишини ташкиллаштиришдан иборат.
Маълумот учун, 1981 йил 4-12 сентябрь кунлари Белорус, Киев ва Прибалтика ҳарбий округлари , шунингдек, Болтиқ денгизи акваторияси ҳудудида “Ғарб-81” ўқув машғулотлари ўтказилган.