...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий машғулотлар ўтказади


16:09, 26.01.2018 Олам
 1 790

Бу ўқув машғулотларида барча турдаги ҳарбий кучлар иштирок этади.

Аввалроқ, Россия ва Хитой АҚШнинг Корея ярим ороли минтақасида ҳарбий машқлар ўтказишини тақиқлаш эвазига КХДР нинг ядровий қуроллар ва ракета синовлари ўтказишига чекловлар эълон қилишига эришиш тўғрисидаги ташаббус билан чиққани ҳақида хабар берган эдик.
 
АҚШ ва Жанубий Корея 2018 йилги қишки Олимпия ўйинлари тугаши билан ҳарбий машқлар ўтказади.
 
Жанубий Корея Миллий мудофаа вазирлиги вакили Чхве Хён Сунинг маълумот беришича, Сеул ва Вашингтон қишки Олимпия ва Паролимпия ўйинлари якунланганидан сўнг ҳарбий машғулотлар ўтказади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳарбий машғулотларни ўтказиш санаси аниқ маълум эмас.
 
Бундан олдинроқ, Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари ҳар йили ўтказиб келинадиган Foal Eagle ва Key Resolve деб номланган ўқув машғулотларини кейинроқ муддатда, яъни қишки Олимпия ўйинларидан кейин ўтказишга келишган эди. Бу ўқув машғулотларида барча турдаги ҳарбий кучлар иштирок этади. 
Обил Сафаров

Теглар:Сеул АҚШ Ҳарбий машғулот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!