...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг ҳарбий амалиётлари Ироқда ҳам давом эттириладими?


15:44, 26.01.2018 Олам
 1 595

Эрдўған Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияси вакилларига ушбу амалиётларни, керак бўлса Суриянинг шимолий Манбиж шаҳригача ёйиш лозимлигини таъкидлади.

Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 26 январь куни чиқиш қилиб курд жангариларини Сурия ва Туркия чегарасидан супуриб ташлашга ваъда берди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған, шунингдек, ҳарбий амалиётларни Суриянинг шимолий-ғарби, ҳатто, Ироқ чегарасига қадар давом эттиришини маълум қилди. Шунингдек, Эрдўған Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияси вакилларига ушбу амалиётларни, керак бўлса Суриянинг шимолий Манбиж шаҳригача ёйиш лозимлигини таъкидлади.
 
Таъкидлаш керакки, АҚШ ҳарбийлари курдларнинг “Халқ мудофааси кучлари” отрядлари билан бирга Манбиж шаҳри  атрофларида жойлашган.
Икром Раҳмон

Теглар:Туркия Манбиж Ироқ Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!