...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ҳарбийлари Россияда малака оширади


16:13, 11.07.2018 Олам
 2 042

Делегация таркибига командирлар, шунингдек, штаб, бригада, рота, батальон ва дивизия раҳбарлари киритилган.

Ўзбекистон ҳарбийлари делегацияси Россиянинг Оренбург вилоятига борди. Улар Оренбург ва Самара вилоятларида рус жангавор тажрибасини ўрганадилар. Делегация 20 кун давомида Оренбургда бўлади.
 
Ўзбек ҳарбийлари стажировка давомида танкчи, артиллериячи, мотоўқчилар машғулотларида иштирок этадилар. Делегация таркибига командирлар, шунингдек, штаб, бригада, рота, батальон ва дивизия раҳбарлари киритилган.
 
Марказий ҳарбий округ штабидан маълум қилинишича, машғулот округ ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ўртасида тузилган келишувга кўра ўтказилмоқда. Дарслардан бўш вақтда меҳмонлар учун Оренбург бўйлаб экскурсиялар уюштириш белгиланган.
 
Бундан ташқари, шу келишувга кўра, жорий йил охиригача Ўзбекистоннинг Фориш полигонида қўшма ҳарбий-тактик машғулотлар ўтказиш режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Оренбург Ҳарбий машғулот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!