...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда эр аёлини пичоқлаб ўлдирди


21:00, 19.04.2018 Жамият
 8 277

Бунинг эр ва хотин ўртасидаги оилавий жанжал сабаб бўлган.

18 апрель, чоршанба куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида эр ўз рафиқасини пичоқлаган. Натижада аёл олган жароҳатдан сўнг оламдан ўтган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, шу куни соат 12:30 ларда, Тузель 3-даҳа 29-уй 32-хонада яшовчи 26 ёшли Д.Азизов Мирзо Улуғбек кўчасидаги “Яшнобод тумани ФҲДЁ” биноси олдида турмуш ўртоғи 25 ёшли О.Азизовани пичоқлаб қўяди.
 
Бунга эр ва хотин ўртасидаги оилавий жанжал сабаб бўлиб, Д.Азизов рафиқасининг қорин ва кўкрак қисмларига пичоқ билан зарба бериб жароҳат етказади. Натижада О.Азизова шифохонага келтирилганида вафот этган. Д.Азизов эса ҳозирда қўлга олинган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Яшнобод жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар