...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” сафардаги илк ғалабасини расмийлаштирди, “Металлург” эса...


20:34, 19.04.2018 Спорт
 2 507

“Пахтакор” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 14 тага етказиб олди ва иккинчи поғонада бормоқда.

Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Металлург” – “Пахтакор” учрашуви ниҳоясига етди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
 
Тошкентликар сафида  Исмоил Гонсалвеш дубль қайд этган бўлса, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов ва Жасур Яхшибоевлар ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйди.
 
Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари ушбу мавсум сафардаги илк ғалабани расмийлаштирди. “Металлург” эса ўз майдонидаги биринчи мағлубиятни тан олди. “Пахтакор” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 14 тага етказиб олди ва иккинчи поғонада бормоқда.
 
Суперлига, 7-тур.
“Металлург” – “Пахтакор” 0:5.
Голлар: Гонсалвеш (25, 74, пенальти), Раҳматуллаев (31), Машарипов (80), Яхшибоев (89).
 
“Металлург”: Зафар Сафаев, Шаҳзод Шайманов, Исломбек Исоқжонов (Аброр Тошқўзиев, 84), Жасур Ҳасанов, Дилёрбек Ирматов, Шерзод Файзиев, Муҳаммад Исаев (Андрей Шипилов, 84), Аброр Ҳусинов, Зафар Тўраев (Зоҳид Абдуллаев, 66), Павел Смоляченко, Павел Пуришкин.
 
“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Станислав Андреев, 86), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 86), Исмоил Гонсалвеш, Баҳром Абдураҳимов (Жамшид Искандеров, 78), Владимир Козак, Марко Симич, Тиаго Безерра.
 
Огоҳлантиришлар: Безерра (26), Файзиев (33), Шораҳмедов (34), Ирматов (48), Суюнов (65), Исоқжонов (73).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Металлург Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!