Тошкент шаҳар прокуратураси департаменти томонидан “қора бозор”ни йўқ қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилгани айтилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, куни кеча Тошкент шаҳар прокуратураси департаменти томонидан “қора бозор” фаолияти юзасидан тадбирлар ўтказилган.
Доллар “қора бозор”и фаолиятига нуқта қўйиш билан боғлиқ ўтказилган тадбирлар натижалари тез орада ОАВ орқали эълон қилинади.