...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция президентлигига номзод қиммат кийими учун тергов қилинмоқда


13:25, 17.03.2017 Олам
 2 246

Аввалроқ, Франция президентлигига “Республикачилар” партиясидан номзоди илгари сурилаётган Франсуа Фийонга нисбатан айблов эълон қилинган эди.

Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мамлакат президентлигига “Республикачилар” партиясидан номзод Франсуа Фийоннинг кийимлар учун ажратаётган маблағига эътибор қаратмоқда, дейилади “Leparisien.fr” хабарида.
 
Президент сайлови иштирокчисининг иши юзасидан олиб борилаётган тергов жараёнлари “савдога таъсир қилиш” моддаси бўйича янада кенгайтирилди.
 
“Le Journal du Dimanche” журналига кўра, 2012 йилдан буён Фийоннинг “бой дўсти” унга кийим харид қилиш учун пул тўлайди. Бу вақт давомида, жами 48,5 минг евро айни мақсадлар учун харж қилинган. Шундан, 35 минг евро нақд пул кўринишида тўланган.
 
Мазкур ҳолатга изоҳ берар экан, Фийон совғага хизмат учун костюмлар олиш қонунга хилоф эмаслигини билдирган.
 
Аввалроқ, Франция прокуратураси Франсуа Фийонга қарши давлат маблағларини сарф қилиш айби билан, тергов бошлаган эди. 
Алишер Равшанов

Теглар:Франсуа Фийон Қиммат кийим Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!