Nexia билан кифояланмаган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги ариқни ҳатлаб ўтиб, темир тўсиққа бориб урилади
ЙТҲнинг келиб чиқиши сабаблари аниқ эмас. Гувоҳларнинг маълум қилишича, тахминан соатига 160 км тезликда ҳаракатланиб келаётган Gentra автомобили Nexia’нинг биқинидан келиб “қучади” ва уни таниб бўлмас ҳолатга келтиради. Nexia билан кифояланмаган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги ариқни ҳатлаб ўтиб, темир тўсиққа бориб урилади ва катта арча дарахтини йиқитади.
ЙТҲ натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Хабар қолдирган гуруҳ аъзосининг маълум қилишича, ҳайдовчилар ҳам жароҳатланмаган.