Аёлнинг ҳомиладорлиги ҳақидаги барча ҳужжатларда унинг иккита эгизак кутаётгани қайд этилган эди.
Кеча, 30 июнь куни Одессалик 37 ёшли Оксана Кобелецкая икки эгизак ўрнига бешта эгизакни дунёга келтирди, деб ёзади “Nur.kz” нашри.
Маълумотларга кўра, Оксана ҳомиладорлик вақтида УЗИ текширувидан бир неча бор ўтган ва ҳар сафар унга икки эгизакни кутаяпсиз, дейишган. Бироқ аёл иккита эмас, бирваракайига бешта эгизакни, учта ўғил ва икки қизалоқни кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирди. Операция вақтида жами саккиз нафар акушер ва шифокор иштирок этди.
Аслида шифокорлар ҳам икки эгизакнинг ўрнига бешта чақалоқ туғилишини кутишмаганди. Чунки ҳомиладорлик ҳақидаги барча хужжатларда аёлнинг икки эгизак кутаётгани қайд этилганди.
Болаларга Даша, Александра, Денис, Владислав, Давид деб исм беришди.
“Одатда бундай операциялар у қадар қийин кечмайди, бироқ бир эмас, нақд бешта эгизакка ҳомиладор бўлиш ва уларни 32 ҳафтагача кўтариб юриш жуда мушкул. Шунинг учун улар туғилган муддат, болаларнинг оғирлиги уларнинг бешта эканини ҳисобга олганда жуда яхши натижа билан қайд этилди”, дейди Одессадаги вилоят туғруқхона раҳбари Перт Мазур.

Умида Якубова