Spark автомобилида бўлган 4 йўловчидан учтаси вафот этди, биттаси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига етказилган. Шифокорлар уни операция қилиш учун катта пул ва ота-онасининг розилигини талаб қилишгани айтилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси тунги соат 02:00 атрофида кулранг Spark ва Cobalt автомобиллари иштирокида юз берган. Гувоҳларнинг қайд этишларича, ЙТҲга Spark автомобили ҳайдовчисининг чорраҳадаги светофорнинг қизил чироғига парво қилмай, тезликни оширгани ва ўтиб кетишга урингани сабаб бўлган.
Катта тезликда келаётган Spark зарб билан Cobalt’ни уриб юборган ва мувозанатни сақлай олмай, ағдарилиб кетган. Хабар қилинишича, Spark автомобилида тўрт киши – икки йигит ва икки қиз бўлган. Улардан учтаси воқеа жойининг ўзида вафот этган. Бир қиз эса зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига етказилган. “Унинг аҳволи жуда оғир, устига-устак ота-онаси ҳам Тошкентда эмас. Шифокорлар эса жарроҳлик операцияси учун катта пул ва ота-онасининг розилигини сўрашяпти”, дейди унинг дугоналаридан бири ижтимоий тармоқ саҳифаларида. Улардан ҳаммаси воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Маълумотларга қараганда, Cobalt ҳайдовчисига зарар етмаган.