Ушбу ҳодиса Мирзо Улуғбек туманида 2 май куни содир бўлган.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 2 май куни ҳайдовчи ЙПХ инспекторини машинасида уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шу куни соат 19:00 ларда “Toshkent Avto Agent” МЧЖ ҳайдовчиси Ш.Алиев Cobalt русумли автомашинасини “Мирзо Улуғбек-Дўрмон йўли” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётган вақтда, шу чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори, кичик сержант Ю.Султоновни уриб юборган.
Натижада кичик сержант Ю.Султонов жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Акмалхон Эшонхонов