...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бензовоз ёниб кетди. Қурбонлар борми?


09:55, 08.06.2018 Жамият
 5 764

Ёнғинга техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Кеча, 7 июнь куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент кичик халқа йўли кўчасида ёқилғи-мойлаш материалларини ташувчи машина ёниб кетган.
 
Воқеа тахминан соат 19:12 да Salar кафеси яқинида содир бўлган. Hyundai русумли махсус автотранспорт воситаси TransSeulQurilish ДУКга тегишли эди.
 
ИИББнинг бераётган маълумотига кўра, ўт ўчириш гуруҳи тезда воқеа жойига етиб келиб, ёнғинни қисқа вақтда бартараф этган.
 
Қурбонлар йўқ. Оловни ўчирмоқчи бўлган ҳайдовчи юзи ва қўлидан енгил куйиш жароҳатланиб, унга шу ернинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғинга техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар