...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автобуслар иштирокида ЙТҲ содир бўлди


16:51, 22.04.2017 Жамият
 5 353

Isuzu ҳайдовчиси ва Mercedes Benz орқа қисмида ўтирган йўловчилар енгил тан жароҳатини олишган.

Тошкент шаҳрининг Навоий шоҳкўчасида жойлашган Чорсу чорраҳасида иккита автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" сайти мухбири хабар берди.

Гувоҳларнинг айтишича, воқеа бугун, 22 апрель куни эрталаб соат 9 лар атрофида содир бўлган. Бекатга кириб келаётган Isuzu русумли микроавтобус бекатдан чиқиб кетаётган 68-йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes Benz русумли автобуснинг орқа томонига урилган.

Воқеа жойига дарҳол ЙҲХ ходимлари етиб келган ва вазиятни назоратга олишган. Маълумотларга қараганда, Isuzu ҳайдовчиси ва Mercedes Benz орқа қисмида ўтирган йўловчилар енгил тан жароҳатини олишган.
Бобур Жалолов

Теглар:Isuzu Mercedes Benz ЙТҲ Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар