Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан (“одам савдоси”) жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББга аёл киши ўзининг 5 май куни дунёга келган қиз фарзандини сотиш учун мижоз қидираётгани ҳақидаги хабар келиб тушади.
Ушбу маълумот асосида Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилиб, тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятида туғилган 23 ёшли Хайриносо.Ж (исми ўзгартирилган) қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан (“одам савдоси”) жиноят иши қўзғатилган. Она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, чақалоқ меҳрибонлик уйига жойлаштирилди.