...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 10 минг доллар талаб қилган талаба жиноят устида ушланди


16:44, 08.05.2017 Жамият
 6 409

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-1-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 4 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 4-босқич талабаси товламачилик устида далилий ашё билан ушланди.
 
Маълум бўлишича, талаба У.И. (1980 йилда туғилган) Шайхонтоҳур туманидаги Халқ таълими бўлими биноси олдида фуқаро Н.Т.ни (1970 йилда туғилган) қўрқитиб, пул талаб қилган. Товламачи талаба жабрланувчининг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини интернет орқали ва яқин қариндошларига ошкор қилишини айтиб, 10 минг АҚШ доллари сўраган.
 
Воқеа жойида 8 минг АҚШ доллари олган пайтда далилий ашё билан қўлга олинган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-1-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Товламачилик жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар