...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент йўлларида бир кунда 30 нафарга яқин маст ҳайдовчи аниқланди


14:25, 27.05.2017 Жамият
 3 416

2017 йилнинг 25 май, пайшанба куни Тошкент шаҳрида тўртта ЙТҲ қайд этилган.

25 май, пайшанба куни Тошкент шаҳрида тўртта ЙТҲ қайд этилган бўлиб, ушбу ҳодисалар натижасида 7 нафар шахс тан жароҳати олган ва шифохонага жойлаштирилган. Улар ичида вафот этганлар йўқ.
 
Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХБ, ЙПХ инспекторлари томонидан 25 май куни йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқбузарликлари жами 3624 та қайд этилган бўлиб, шулардан 999 таси қўпол турдаги, 27 таси эса маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчиларни ташкил этади.
 
ЙҲХБнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан шу куни жами 1208 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 666 тасини светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 542 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланишни ташкил этади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:ИИББ ЙҲХБ ЙПХ Тошкент ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар