...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент яна бир олий даражали меҳмонни кутмоқда


19:40, 10.09.2018 Жамият
 4 645

Асосий музокаралар Кўксаройда бўлиб ўтади, икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Жорий йил 12 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш учун Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Тошкентга келади. Бу ҳақда Президент котиби Комил Алламжонов ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилди.
 
Хабарда айтилишича, асосий музокаралар 13 сентябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтади, икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
 
Ташриф давомида давлат раҳбарларининг Тошкентдаги саноат корхоналари, Беларусда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Беларусь Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар