...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Саудия Арабистонида ҳамкасабаси билан овқатланган мигрант ҳибсга олинди


19:47, 10.09.2018 Олам
 11 953

Эркак интернетга ҳамкасабаси билан овқатланиб ўтиргани тасвирланган видеони жойлаштирган.

Саудия Арабистони ҳукумат вакиллари номақул хулқ-атвори учун мисрлик мигрантни ҳибсга олди. Эркак интернетга ҳамкасабаси билан овқатланиб ўтиргани тасвирланган видеони жойлаштирган. Саудияликларни ҳижобдаги аёл эркакни қўли билан овқатлантиргани ҳайратга солган.
 
Видео Twitter’да фаол муҳокама қилиняпти. кўпчилик фойдаланувчилар нафақат эркакни, балки аёлни ҳам жазолашга чақиряптилар.
 
Мисрлик эркак ўзи ишлайдиган меҳмонхонада қўлга олинган. Унга кўплаб қоидабузарликлар билан айблов эълон қилинган. Булар орасида хорижликларнинг меҳмонхонада ишлашга ҳаққи йўқлиги ҳам бор. Шунингдек, меҳмонхона эгаси ҳам чақиртирилган. Саудия қонунларига кўра, у эркаклар ва аёлар алоҳида-алоҳида ишлашини таъминлаши керак.
 
Мазкур воқеа сабаб прокуратура хорижликларни Саудия Арабистони қонунларига риоя қилишга, унинг қадриятлари ва анъаналарини ҳурмат қилишга чақирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Саудия Арабистони қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!