
Бу Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар ва йўловчи фуқароларга қўшимча қулайлик туғдиради, дейилади хабарда.
Ушбу намоз ўқиш учун мўлжалланган махсус хона аэропортнинг халқаро йўналишларни кутиш залидаги Б–8 йўлаги олдида жойлашган бўлиб, ундан барча йўловчилар фойдаланиши мумкин. Бу Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар ва йўловчи фуқароларга қўшимча қулайлик туғдиради. Ҳозирча бундай хоналар фақат Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда очилгани алоҳида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Учувчилар мажмуасида борткузатувчи лавозимига танлов ўтказилиши, бундан ташқари, Миллий авиакомпания 2018 йилда лизинг шартномаси асосида классик модификациядаги тўрт дона Airbus A320 ҳамда Airbus A320 Neo самолётларини харид қилиши ҳақида хабар берган эдик.