Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилган.
2015 йил сентябрь ойидан то 2017 йил март ойига қадар давомли равишда фуқаро Баҳора Қодировадан Тошкент вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси ҳужжатини хамда ушбу майдонни шахсий мулк сифатида тан олиш тўғрисида Оққўрғон тумани ҳокимининг қарорини чиқариб беришни ваъда қилиб, ушбу ҳужжатларни тайёрлаш эвазига 2.500.000 сўм ва хизмат ҳақи эвазига деб 600.000 сўм пулларни қўлга киритади.
Кейинчалик эгаллаб турган лавозимидан бўшаб кетган бўлишига қарамасдан, масъул раҳбар-ходимлар ўрнига унинг ўзи имзоларини сохталаштириш йўли орқали қўйиб, муҳр босиб, ушбу қалбакилаштирилган кўчмас мулк кадастр ҳужжатига инвентар рақамини қалбаки ҳолатда ёзиб, уларни Баҳора Қодировага кўрсатиб, ишончини суиистеьмол қилиш йўли билан яна 900.000 сўм пулларни талаб қилиб олади ва бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Воҳид Нодиров ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, фирибгарлик қилганини, олган 4 миллион сўм пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганини тан олди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилган.