Рейтингни тузишда 105 та мамлакатдан қарийб 20 миллион нафарга яқин йўловчининг фикри инобатга олинди.
Қатар авиакомпанияси “Яқин Шарқнинг энг яхши авиаташувчиси” ва “Энг яхши бизнес-класс” номинацияларида ғолиб бўлди. Qatar Airways ўтган йилда 2-поғонадан жой олганди.
Иккинчи ўринни Singapore Airlines компанияси эгаллади. Учликни Япониянинг All Nippon Airways авиаташувчиси якунлади. Сингапур компанияси ўтган йилги рейтингда 3-қатордан, Япония авиаташувчиси эса 5-қатордан жой олган эди.
Рўйхатдан жой олган компаниялар орасида Turkish Airlines 12-ўринни банд этди. Бу компания ўтган йилги рейтингда 7-поғонани эгаллаган эди.
Ўтган йилда рўйхатнинг 40-поғонасини банд этган Россиянинг “Аэрофлот” компанияси бу гал 30-ўринни эгаллади. Бу авиакомпания олтинчи марта “Шарқий Европанинг энг яхши авиаташувчиси”, деб топилди.
Рейтингни тузишда 105 та мамлакатдан қарийб 20 миллион нафарга яқин йўловчининг фикри инобатга олинди. Тадқиқот эса 2016 йил августдан 2017 йил майгача ўтказилди.
Айтиш керакки, 100 та энг яхши авиаташувчилар орасида Uzbekistan Airways компанияси жой олмаган. Маҳаллий авиакомпаниядан бир маротаба бўлса ҳам фойдаланган йўловчилар тасдиқлаши мумкинки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК мазкур рўйхатнинг юқори ўринларини эгаллашга мутлақо ҳақли эди. Тахминимизча, Британия мутахассислари Марказий Осиё авиакомпаниялари шароитларини таҳлил қилишмаган. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг хизматлари хавфсизлик жиҳатдан айниқса юқори баҳоланади.