Ҳозирда шаҳарнинг темир йўл вокзалига яқин кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатиб қўйилган.
“Худкуш-террорчи ёнида “кичик портлаш” содир бўлди. Портловчи модда унинг сумкасида ёки унинг яқинида бўлган. Вокзал қўриқлаш хизмати ходимлари эса уни кўрган заҳоти отиб ўлдиришди. Мамлакат ҳукумати бўлиб ўтган воқеани Бельгия учун уюштирилган теракт дея ҳисоблайди”, дея ёзади Бельгия прокуратураси матбуот хизмати саҳифасида.
Ҳозирда шаҳарнинг темир йўл вокзалига яқин кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатиб қўйилган. Портлашдан эса жабрланганлар йўқ, фақат худкушнинг ўзи ҳодиса қурбонига айланган. Прокуратура жиноятчининг шахсига ойдинлик киритмади.