...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида бир ҳафта давомида 50 та жиноят қайд этилди


10:49, 30.06.2017 Жамият
 2 158

Ҳафта давомида қидирувда юрган 23 нафар шахс ушланди. Илгари содир этилиб, очилмаган 6 та жиноят фош этилди.

Тошкент вилояти ҳудудида жорий йилнинг 22-29 июнь кунлари 50 та жиноят қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБда бўлиб ўтган брифингда хабар берилди.
 
Шундан 2 таси қасддан одам ўлдириш, 3 таси қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 1 таси автотранспорт воситасини олиб қочиш, 9 таси ўғирлик, 3 таси фирибгарлик, 9 таси гиёҳвандлик, 5 таси иқтисодий ва 18 таси бошқа турдаги жиноятларни ташкил қилади.
 
Содир этилган жами 50 та жиноятнинг 46 таси “изи йўқолмасдан” фош этилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, фош этилмаган 4 та ўғирлик жинояти бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш борасида барча тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда.
 
Ҳафта давомида қидирувда юрган 23 нафар шахс ушланди. Илгари содир этилиб, очилмаган 6 та жиноят фош этилди. Шундан, 1 та автотранспорт воситасини олиб қочиш, 5 та ўғирлик жиноятларидир.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар