...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Егор Кридга ҳақиқий йўлбарс совға қилишди


10:36, 30.06.2017 Шоу-бизнес
 3 614

Криднинг ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари йўлбарсни ҳайвонот боғига бериши кераклигини айтишяпти.

Россиялик машҳур хип-хоп ижрочиси Егор Крид 25 июнь куни 23 ёшни қарши олди. Унга россиялик таниқли тележурналист ва модель Виктория Боня ҳақиқий йўлбарс совға қилди.
 
Модель йўлбарсни унинг шарафига Боня деб аташни сўради, Егор эса бунга бажонидил рози бўлди. Ўзининг янги дўсти билан Егор Крид Москвадаги ресторанлардан бирига ташриф буюрди.
 
Туғилган кун базмида Егор ўзининг хит қўшиқларини куйлади ва журналистларга ҳозирда қалби “бўш” эмаслигини айтди. Бироқ, у қалбини забт этган инсоннинг номини ошкор этмади.
 
Айрим ОАВларнинг берган маълумотларига кўра, Егор “Серебро” гуруҳи аъзоси Ольга Серябкинага уйланмоқчи.
 
Йўлбарсга қайтадиган бўлсак, туғилган кун тадбиридан сўнг Егор уни қаерга олиб кетгани ҳали маълум эмас. Криднинг ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари йўлбарсни ҳайвонот боғига бериши кераклигини айтишяпти.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Егор Крид Виктория Боня “Серебро” гуруҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!