...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида 826 гектар ер майдонлари ёқиб юборилган


19:37, 19.07.2017 Жамият
 3 503

Нохуш ҳолатлар йўл қўйган 167 та мансабдор шахс ва фуқароларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

Ёз мавсумида ғалладан бўшаган майдонларни тозалаш ишларини ташкил қилиш, сомонни ёқишнинг олдини олиш бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан олиб борилган рейд натижаларига кўра, Тошкент вилоятида мавсум бошидан 167 та фермер хўжалигининг 826 гектар ер майдонлари ёқиб юборилгани аниқланган.
 
Бу каби нохуш ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси бузилишига олиб келгани сабабли Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 88-моддаси 3-қисми билан 167 мансабдор шахс ва фуқароларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.
 
Айтилишича, 1 гектар майдонда бошоқли дон пояси ёқилганда атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 килограмм кул, 20 грамм ис гази ва углерод оксиди каби газлар ташланади. Бунинг натижасида атроф-муҳитга жиддий зарар етади, тупроқ структураси бузилиб, тупроқ эрозияси кучаяди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Экология Сомон Гектар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар