...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент Универмаги биноси ёнида дарахтнинг йирик шоҳи қулаб тушди


14:15, 06.08.2016 Технология
 5 843

Дарахт шоҳининг синиб тушиши натижасида икки автомобиль шикастланди.

Бугун, 6 август тахминан соат 13:25да Тошкент Универмаги биноси ёнида йўл четидаги дарахтнинг катта шоҳи синиб, пастга қулади. Натижада қаровсиз қолдирилган икки автомобиль жиддий зарар кўрди.  Дархт шоҳлари Cobalt ва Matiz русумидаги икки автомобиль устига тушган. Matiz автомобилининг олд ойнаси синди, Сobalt русумидаги машинанинг олд қисми бироз шикастланди. 
 
Гувоҳлар берган маълумотларга қараганда, дарахт остида яна бир автомобиль бўлган. Унинг эгаси эса автомобилини хавфсиз жойга олишга улгурган. 


 


Бахтсиз ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади.
 
Бундай ҳолат Тошкент шаҳрида биринчи бор кузатилаётгани йўқ. Ёғингарчилик, кучли шамол натижасида йўл четидаги бир неча йиллик дарахтларнинг ағдарилиб, автомобилларга зарар етказгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Ободонлаштириш бош бошқармаси бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар кўрса, мақсадга мувофиқ бўларди. Бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинарди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Тошкент МУМ Matiz Сobalt 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!