...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Эрдўған учрашувида Су-24 масаласига қайтилади


19:21, 05.08.2016 Олам
 4 516

Россия Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 самолёти учун товон пули талаб қилиб келмоқда.

9 август санасида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия давлат раҳбари Владимир Путин Санкт-Петербург шаҳрида учрашади. Мазкур учрашувда икки давлат раҳбари ўзаро муносабатлар ҳақида музокаралар олиб боради. Эрдўған ва Путин музокаралар чоғида ўтган йилнинг ноябрь ойида уриб туширилган Россиянинг Су-24 самолёти учун товон бериш ҳақида ҳам фикр алмашади. Бу ҳақда Владимир Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, дея РИА Новости ёзмоқда.
 
“Су-24 учун ҳали товон пули берилмади.  Учрашувда бу масала ҳам кўриб чиқилади”, дейди Ушаков. 
 
Унинг таъкидлашича, икки давлат раҳбарларининг учрашуви жуда муҳим аҳамиятга эга. Лекин  мазкур учрашув сўнгида ҳеч қандай ҳужжат имзоланмайди. Президентлар муҳим масалалар бўйича ўзаро келишувга эришиши долзарброқдир.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Россия Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин Су-24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!