...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимияти ёпиладиган айрим кўчалар ҳақида тезкор ахборот тарқатди


12:34, 19.08.2016 Жамият
 6 021

Айни кунларда Тошкент шаҳридаги кўпгина автомобиль йўлларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида, хусусан, пойтахтимиз Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Янги йўллар қуриляпти, мавжуд транспорт йўллари таъмирланмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимияти Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракати чекланадиган айрим йўллар ҳақида тезкор ахборотни тақдим этди.
 
“Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримизда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди  ҳудудларини янада ободонлаштириш, метро вагонларининг айланиш жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилади”, дейилади ҳокимлик ахборотида.
 
Маълумотларга қараганда, ҳудудда янгича ечимда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар