...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимияти ОАВларни ёлғон хабар тарқатишда айблади


15:17, 30.03.2016 Жамият
 5 450

Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти орқали нотўғри хабарлар тарқатишда пешқадам бўлаётганларнинг номини тилга олиб, ОАВларни огоҳлантирди.

Бироз аввал Тошкент шаҳрида трамвай йўлларининг олиб ташланиши ва янги йўллар ва кўприклар қурилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Пойтахтда олиб борилиши кўзда тутилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими матбуот анжуманида журналистларга маълум қилган эди. Мана икки кундирки, матбуот анжуманида айтилган янгиликлар ва рақамлар, олиб бориладиган қурилиш ишлари билан боғлиқ статистик маълумотлар кўплаб оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзусига айланди. Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек булар орасида рақамлар ва фактларнинг охирига етмай, асосланмаган хабарларни, нотўғри маълумотларни тарқатиб, кулгига қолаётган, икки ўртада хориждаги сафсатабозларнинг аниқ нишонига айланаётганлар ҳам йўқ эмас. Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти орқали нотўғри хабарлар тарқатишда пешқадам бўлаётганларнинг номини тилга олиб, ОАВларни огоҳлантирди.

“Кўпчилик “жонкуяр дўстларимиз” урғу бераётган трамвайларнинг тақдири ҳақида икки оғиз сўз айтамиз. Авваломбор, “Тошшаҳартрансхизмат” АК дан олинган маълумотларга кўра, шаҳар трамвай паркида жами бўлиб 87 та трамвай мавжуд бўлиб, улардан 51 таси ишга яроқли ҳолда. Ушбу трамвайларнинг кунлик иш ҳажмидан келиб тушадиган даромадга нисбатан қилинаётган харажат икки баробар ортиққа тушмоқда, янада аниқроқ айтиладиган бўлса, бир йўловчига хизмат кўрсатиш таннархи 2.864 сўмни ташкил этаётир. Улар ўрнига автобусларнинг қўйилиши билан харажатлар ва даромадлар балансига эришиш, яъни харажат ва даромадлар ҳажми тенглашиши кутилмоқда.

Бу ўринда қайсидир шошқалоқ мухбирнинг 802 та трамвай тўғрисидаги “битик”лари ҳам ўринсиз қолмоқда”, – дейилади хабарда.

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтда трамвайлар ҳаракатланишини буткул тўхтатиш ортида шаҳар аҳолининг турмуш даражасини яна бир поғонага кўтаришдек олий мақсад, шаҳарни кўркам қилиш, автомобиль йўлларини кенгайтириш ётибди. Мавжуд трамвай йўлларининг олиб ташлаш имкони борлари, олиб ташланади. Қолганларининг устидан асфальт қилинади. Яроқли трамвайлар эса Россия ва Украина каби мамлакатларга сотилиши кўзда тутилган.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар