...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимияти коммунал хизматлар бўйича шикоятларни туну кун қабул қилади


18:36, 21.11.2016 Жамият
 4 482

1055 рақамига қилинган мурожаатнинг ҳал этилиши доимий назорат остида бўлади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонаси ишга туширилиб, узлуксиз равишда фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинишда давом этмоқда. Аввалроқ, виртуал қабулхонага асосан коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида шикоятлар қабул қилинаётганлиги ҳақида хабар берилган эди. Бу борадаги муаммоларни ҳал қилиш эндиликда янада енгиллашди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1055 диспетчерлик хизмати рақамини фаолияти куз-қиш мавсумида янада фаоллаштирилгани ҳақида хабар қилмоқда. Эндиликда мазкур рақам орқали туну кун коммунал хизматлар – иссиқлик, табиий газ, электр таъминоти, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш йўлаклари, чордоқлар, томдаги муаммолар ва бошқа масалалар бўйича фуқаролар мурожаатлари қабул қилинади.
 
Бундай диспетчерлик хизматлари ҳар бир туманда ташкил этилган бўлиб, қуйидаги рақамлар орқали иш олиб боради:
 
Бектемир тумани                    - 1068
Миробод тумани                     - 1079
Мирзо Улуғбек тумани            -  1075
Олмазор тумани                      - 1070
Сирғали тумани                       - 1071
Учтепа тумани                         - 1073
Чилонзор тумани                     - 1056
Шайхонтоҳур тумани              - 1077
Юнусобод тумани                    - 1078
Яккасарой тумани                   - 1074
Яшнобод тумани                      - 1076
 
Диспетчерлик хизматига қилинган қўнғироқ аудио форматда ёзиб олинади ва мурожаатнинг ижроси қатъий назоратга олинади.
 
Юқоридаги масалаларда мурожаатларингиз бўлса, 1055 диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин. 
Дурдона Расулова

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Диспетчер хизмати Мурожаат Шикоят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар