...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокими: “Ажрашаётган ҳар 5 та аёлдан биттаси қайта турмуш қуряпти”


11:53, 15.10.2016 Жамият
 9 313

Олмазор туманида 9 ой давомида 42 та ажрим кузатилди. Бектемирда эса 88 та. Бу эса туманларда иш тизимли ташкил этилмаганидан, ҳокимлар ўз вазифасини сидқидилдан бажармаётганидан далолат.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри ажримлар борасида республикада рекорд натижа қайд этаётгани, сўнгги тўққиз ой давомида ажрим ҳолатлари 32 фоизни ташкил этаётгани ва бу вазият ҳукуматни қаттиқ ташвишга солаётгани ҳақида хабар берган эдик. Айни шу масалага бағишланиб ташкил этилган йиғилишда қатор масалалар атрофлича таҳлил этилди, оилаларнинг ажримига сабаб бўлаётган муаммолар кўриб чиқилди.
 
Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов бу масала кун сайин жиддий тус олаётганини таъкидларкан, айни дамда мазкур муаммо Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёевни ҳам тавишлантираётганини маълум қилди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қурбонов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Ҳабибулло Тўрахўжаев, Тошкент шаҳар прокурори Ботир Қудратхўжаев, қолаверса, депутатлар, туман ҳокимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирок этдилар.
 
Йиғилишда сўзга чиққанлар, хусусан, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Республика хотин қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ажримларнинг келиб чиқишига асосан аёллар ўртасидаги майда гап-сўзлар сабаб бўлаётгани, эркаклар оилада ўз вазифа ва бурчларини унутиб қўяётганини алоҳида таъкидладилар.
 
“Ажрашаётган оилаларда асосан аёлларимиз азият чекишяпти. На қўлида “прописка”си бор ва на ҳуқуқларини талаб қилишга бир йўл бор. Икки ўртада вояга етмаган болалари билан кўчада қолишяпти. Уларнинг келгуси тақдирини ким ўйлаши керак? Ота ўз фарзандларининг тақдирини ўйламаса, алимент тўлашдан бўйин товласа, маҳалла фуқаролар йиғини раислари эса масаланинг боши ва охирини тўлиқ англамай, ишни судга ёки ФХДЁга ошириб юбораверса, Яраштирув комиссиялари ўз фаолиятини виждонан адо этмаса, судьялар жабрланувчиларнинг иштирокисиз ҳам оилаларни суриштириб ўтирмай ажратиб юбораверса, хўш, буларга ким масъул бўлиши керак? Статистик маълумотлар шуни кўрсатяптики, оиласидан ажрашаётган ҳар бешта аёлнинг бор-йўғи биттасигина қайта турмуш қуряпти. Хўш, қолганларининг тақдиричи? Бугун бу масалаларга ўз вақтида ечим топмасак, ажримлар сони кун сайин ортаверади.
 
Энг аввало, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маҳалла маслаҳатчилари, Яраштирув комиссияси аъзолари, судьялар, Ички ишлар ходимлари ажрим бўлаётган оилаларнинг ишига виждонан, масъулият билан ёндашса, уларга ўз яқини, фарзандларига эса ўз набирасидек қараса, уларнинг келгуси тақдирини ўйласа, бундай ҳолатлар камаяди.
 
Олмазор туманида 9 ой давомида 42 та ажрим кузатилди. Бектемирда эса 88 та. Бу эса туманларда иш тизимли ташкил этилмаганидан, ҳокимлар ўз вазифасини сидқидилдан бажармаётганидан далолат”, дейди Раҳмонбек Усмонов жиддий оҳангда.
 
Тошкент шаҳар ҳокими бугун ажримлар нафақат Тошкент шаҳри, балки бутун мамлакат олдида турган энг долзарб муаммолардан бири эканини таъкидлар экан, ҳамма шарт-шароит яратилган, келинлар ортиқча хизматлардан ҳоли бўлган пойтахт шаҳарда ажримларнинг ортишини фақат ва фақат “Тўқликка шўхлик”, деб баҳолади.
 
“Ажримларга алоқадор бўлган ташкилотлар ўз ишини фақат режани бажариш, қоғоздаги ишларни жой-жойига қўйиш учун қиляпти, холос”, дейди Усмонов.
 
У Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Ҳабибулло Тўрахўжаевга юзланиб, ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги келишувлар юзаки бўлиб қолаётгани, ҳамкорлик қоғозда қолиб кетганини айтди ва судларни ажрим масалаларини кўр-кўрона ҳал этиб, жабрланувчиларсиз ҳам оилаларни ажратиб юбораётганликда, маҳалла, ҳокимликлар, яраштирув комиссиялари билан ҳамкорликни қониқарли даражада ўрната олмаганликда айблади. Қўшма қарорга кўра, ажримлар билан боғлиқ масалалар сайёр суд мажлисларида мактаб, академик лицей ва коллежлари залларида, оддий фуқаролар иштирокида кўриб чиқилиши керак бўлган. Бу бошқа оилаларнинг ҳам ажрашиши олидини олишда энг мақбул усул сифатида танланган, “...бироқ судьялар ажрим масалаларини сайёр суд йиғилишларида эмас, ортиқча овворагарчиликсиз, иссиқ ўрнида ҳал этяпти”, дейди Усмонов.
 
Йиғилишда қатор масалалар муҳокама этилди. Вазият жиддий тус олганини эса сўзга чиққанлар келтирган далиллардан ҳам англаш мумкин. Мавзуга яна қайтамиз. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Оила Ажрим Раҳмонбек Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Сулаймон
18:35 18.10.2016

Ушбу масала энг мухим масала булсада, махаллий хокимят идоралари умуман ишламаяпти. Уларнинг кошидаги комиссиялар номигагина ташкил килинган. Махалладаги имом-хатибларда хам фаоллик йук. Масжидга келадиган намозхонларгагаина гпирашади холос. Ажрашишларга асосий сабаб исрофгарчиликнинг куплиги деб хисоблайман. Буларнинг олдини олиш буйича Хукуамт карори, Диний идора фатвоси чиккан булсада когозда колиб кетган. Унинг ижроси назорати хам амалга оширилмайяпти. Натижаси эса. маълум. Гапирса гап ва таклифлар куп, лекин ким кулок солади? Анашу муаммо......



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар