...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокими ваъдасининг устидан чиқди


10:20, 23.05.2016 Жамият
 18 142

28 март куни ўтказилган матбуот анжуманида ҳоким Раҳмонбек Усмонов “Тошкент аҳолисининг олдидаги энг катта қарзимиз – бу асфальт масаласи”, деган эди.

Тан олиб айтиш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, мактаб, шифохона, қишлоқ врачлик пунктлари, турар-жой бинолари, кутубхона, ёшлар ижодиёти маркази биноларига қараб кўзинг қувнайди. Бугун қишлоқларнинг ҳам шаҳарлардан, хусусан, пойтахтдан фарқи қолмаяпти.
 
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан республикамизнинг турли ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида катта қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
 
Аввалроқ, пойтахтда янги халқа йўлини ва учта янги кўприкни қуриш ишларига старт берилгани ҳақида хабар берган эдик. Айни кунларда йўл қуриш ишлари билан бирга, мавжуд йўлларни таъмирлаш, асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
 
Жорий йилнинг 28 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари ва кўприклар қурилиши, баъзи йўналишлардаги трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши билан боғлиқ матбуот анжумани ўтказилган эди. Унда журналистлар Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновга қатор саволлар билан мурожаат қилган эди. Улар орасидан йўллардаги асфальт масаласи ҳам ўрин олганди. Ўшанда Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт аҳолиси олдидаги энг катта қарз – бу асфальт масаласи эканини очиқ таъкидлаб, бу масала тез орада ўз ечимини топишини айтганди.
 


Орадан вақт ўтган сайин, Тошкент шаҳар ҳокимияти берган ваъдасининг устидан чиқяпти. Бугун Тошкент шаҳрининг кўплаб кўчаларида реконструкция, капитал таъмир ишлари олиб борилмоқда. 28 март куни ўтказилган матбуот анжуманида журналистлардан бири Тошкентнинг Саккокий кўчасидаги йўллар жуда ёмон аҳволдалигини айтган эди. Ниҳоят журналистнинг саволига жавоб, Саккокий кўчасидаги асфальт муаммосига эса ечим топилди.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари деярли ҳар куни пойтахт Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини суратларга муҳрлаб, уни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишмоқда. Куни кеча “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент шаҳридаги Саккокий кўчаси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, сифатли асфальт ётқизилгани ҳақида хабар қилди ва мутасаддиларга миннатдорчилик билдирди. Бу суратга изоҳ қолдиёраётган аксарият тармоқ фойдаланувчилари пойтахтнинг кўплаб кўчалари тўлиқ таъмирланаётганидан мамнун эканликларини билдиришмоқда. 

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Асфальт Водители Ташкента Раҳмонбек Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

biybars
17:03 11.06.2016

Нукус шахри хокими кейинги пайтлар шахарни гуллантириябди. Нукусликлар уни Сергей Собянин дейишади.


Ozod Karimov Kabulovich
12:51 28.05.2016

Shaxar yo'llarini asfaltlash borasida bo'layotgan o'zgarishlar uchun " xokim buvaga" katta raxmat .Oldingi, bizlar bilgan bironta xokim davrida bunday o'zgarish bo'lmagan. Yashang ,xokim buva!!! Aprel oyida Yangi Yunusobod ko'chasida ham asfaltlash boshlanganda barcha ularni duo qilishdi. Ammo ,ko'z tegdi. YunusObod tumanidagi Yangi Yunusobod ko'chasining asfaltlash ishlari chala qolib ketti. Bu chala ish bitarmikan yoki ...


Bahtiyor
00:13 24.05.2016

Assalom aleykum! Sizdan Uch tepa tumanidagi Shirin kuchasiga ham alohida e'tibor berwingizni surayman!


Азизбек
20:54 23.05.2016

шу йул курганлар жаннати дийишади Андижонони йулни качон тамирлайди Йулларни тугрилаш учун нима халакит киляпти



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар