...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раҳмонбек Усмонов туман ҳокими лавозимига тайинланди


19:18, 03.10.2018 Жамият
 7 468

Усмонов шаҳар ҳокимиятини тарк этгач, “Ўзавтотранс” агентлигида иш бошлаганди.

Бугун, 3 октябрь куни Халқ депутатлари Юнусобод туман кенгашининг Х сессияси бўлиб ўтди. Унда собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳоким лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг расмий манбаси хабар бермоқда.
 
8 йил давомида Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган Раҳмонбек Усмонов жорий йилнинг август ойида ўз ўрнини тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаевга бўшатиб берган эди.
 
Кўп ўтмай, у “Ўзавтотранс” агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Бу орада Раҳмонбек Усмонов устидан жиноий иш қўзғатилгани, у қабул қилган қарорлар бекор қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, бу гап-сўзлар исботини топгани йўқ.
 
Дарвоқе, 2017 йилнинг апрель ойида Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланган Бахтиёр Абдусаматов жорий йилнинг сентябрь ойида иш кабинетида пора олаётган маҳал қўлга тушиб, ҳибсланганди. 

Теглар:Раҳмонбек Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар