...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокими: Тошкент аҳолисининг олдидаги энг катта қарзимиз – бу асфальт масаласи


20:57, 30.03.2016 Жамият
 12 065

Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ҳоким Раҳмонбек Усмонов журналистларнинг йўллардаги муаммолар билан боғлиқ қатор саволларига жавоб берди.

28 март куни Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари ва кўприклар қурилиши, баъзи йўналишлардаги трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши билан боғлиқ матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳам иштирок этиб, журналистларнинг қатор саволларига жавоб берди. Тошкент шаҳрида қурилаётган янги йўллар ва кўприклар, трамвай йўлининг олиб ташланиши билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритаётган Усмонов, Тошкент шаҳридаги мавжуд йўлларни таъмирлаш, асфальт қилиш билан боғлиқ саволлардан ҳам қочмади. “Катта йўллар майлига, аммо маҳаллалардаги ички йўлларга қачон “сон” тегади?” – деган саволга ҳоким қуйидагича жавоб берди.

Раҳмонбек Усмонов, Тошкент шаҳар ҳокими:
— Тошкент шаҳрида ҳар йилги режа асосида 30-40 та маҳаллани буткул таъмирлаб чиқяпмиз. 2011 йилдан буён “Намунавий маҳалла” дастури йўлга қўйилганда ишни йўлакларни таъмирлашдан бошлаган эдик. Кейин эса сув қувурларини таъмирладик. Мана, 3-4 йилдирки, ҳар бир маҳаллада болалар майдончаларини қуришга бел боғланган. Тошкент аҳолисининг олдидаги энг катта қарзимиз – бу асфальт масаласи. Ўтган йили 32 та маҳалла асфальтланган бўлса, бу йил 50 та маҳаллани асфальт қилишни режалаштирганмиз. Бу сон йил сайин ошиб бораверади.

Эслатиб ўтамиз, 28 мартдан Тошкент шаҳрида янги халқа йўлини қуриш ишларига старт берилди. Унга кўра, 2014 йилда барпо этилган “Нурафшон” кўчаси Беруний кўчасидан Уйғур кўчаси орқали “Оқтепа” кўчасигача уланади. Тошкент шаҳридаги мавжуд трамвай йўллари эса демонтаж қилиниб, 6 та йўналишда ҳаракатланаётган трамвайлар бирин-кетин тўхтатилиши режалаштирилган. Улар ўрнида ўша йўналишда қатнайдиган замонавий автобуслар йўлга қўйилади. 

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Раҳмонбек Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Laziza
12:41 31.03.2016

Shu samarqandagi mahallalarni yularini ham asfalt qiliwsin edi


Наргиза-ханум
11:45 31.03.2016

Махаллада эмас, катта кучаларни йулини тамирласангиз жуда катта совопга колардиз!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар