Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, Мажбурий ижро бюросига раҳбар тайинланди.
Ушбу фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Кеча, 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, мазкур бюрога раҳбар тайинланди.
Хабар берилишича, Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланган.
Бунгача Ботир Қудратхўжаев Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритаётганди.