Жисмоний ва юридик шахсларга автомобил етказиб бериш тартиби ҳақида маълумот берилди.
Жисмоний шахсларга автомобил етказиб бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- нақд пул маблағларини банк ташкилотлари кассасига топшириш йўли орқали;
- жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан автомобилни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредити ҳисобидан ёки жисмоний шахсларнинг омонат (депозит) ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали;
- фақатгина харидор номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг пластик карточкаси орқали.
Шунингдек, юридик шахсларга автомобилни етказиб бериш қуйидагича шартлари қуйидагича:
- юридик шахсларнинг банклардаги депозит ҳисоб рақамларидан, пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли орқали;
- тижорат банклари томонидан юридик шахсларга ёки якка тадбиркорларга автомобил харид қилиш учун берилган кредит ҳисобидан, ссуда ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнь кунидан GM Uzbekistan АЖ енгил автомобилларнинг янги нархларини белгиланган эди. Эндиликда ҳар ҳафта АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ўзгаришига қараб GM Uzbekistan автомобиллари учун белгиланган нархлар ҳам янгиланаверади.