Беш нафар мурожаатчига шу жойнинг ўзида тезкорлик билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Қолган мурожаатлар назоратга олиниб, ижрога қаратилган.
2018 йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев фуқароларни қабул қилди.
Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, 15 нафар фуқаро дастлабки тергов, суриштирув, фуқаролараро муносабатлар юзасидан муаммоли масалалар, шунингдек, ички ишлар органларига қабул қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат олиш учун Рустам Жўраевга мурожаат қилган.
Беш нафар мурожаатчига шу жойнинг ўзида тезкорлик билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Қолган мурожаатлар назоратга олиниб, ижрога қаратилган.