Курантларнинг янгиси вақтни эскисига қараганда 10 дақиқа олдин кўрсатяпти.
“Тошкент куранти минораларидаги соатлардан бирида теxник носозлик юз берган.
Биз ўқийдиган универститет (ТДЮУ) Амир Темур xиёбони ёнида жойлашгани учун Тошкент курантини деярли ҳар куни кўраман. Уч кундан бери эса курант минораларининг биридаги соат иккинчисидан 10 дақиқа олдинга ўтиб кетганлигини кўряпман”, деб ёзади “Maslahat.uz” гуруҳи аъзоси Мақсуд Саломов. Иккала соат бир-биридан 10 дақиқага фарқ қилаётганини пайқаган гуруҳ аъзоси унинг суратини ҳам илова қилган. Сурат бугун, 14 май куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да туширилган.
Маълумот учун, пойтахт марказига ўрнатилган Тошкент куранти 1947 йилнинг 9 майидан буён ишлаб келяпти. Ҳар соатда бонг урадиган курантнинг ёнида 2009 йилда унинг эгазаги қад ростлади. Янги курантнинг соатни нотўғри кўрсатиши билан боғлиқ муаммо эса биринчи марта учраётгани йўқ. Аввалги йилларда ҳам тошкентликлар янги курантдаги носозликлар ҳақида хабар қилишганди.